Тошкент ва Минск ўртасидаги авиарейслар сони ҳафтасига тўрттагача оширилиши мумкин

Тошкент ва Минск ўртасидаги авиарейслар сони ҳафтасига тўрттагача оширилиши мумкин

Минск ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар сони ҳафтасига тўрттагача оширилиши мумкин. Бу ҳақда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич бугун журналистларга хабар берди, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Беларуснинг «Белавиа» ширкати яқин келажакда Тошкентга яна иккита қўшимча рейсларни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу қачон аниқ юз беришини билмаймиз, бироқ музокаралар олиб бормоқдамиз», - деди Леонид Маринич.

Элчининг аниқлик киритишича, рейсни очиш муаммо эмас, асосийси - уни тўлдириш ва бундан иқтисодий самара олиш.

Беларусь ҳамда Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида ҳозирча ҳафтада икки маротаба тўғридан-тўғри рейслар сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилмоқда. Улар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан йўлга қўйилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.