Тошкент вилояти йўлларида фото ва видеорадарлар ишга тушади

Тошкент вилояти йўлларида фото ва видеорадарлар ишга тушади

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган М39 "Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 806-871 километрлари оралиғида махсус автоматлаштирилган фоторадарлар ўрнатилиб, 20 январь кунидан буён синов тариқасида фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган мазкур махсус автоматлаштирилган фоторадарлар қисқа муддатда Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган.

М39 "Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобиль йўлига ўрнатилган фоторадарлар 2018 йилнинг февраль ойида ишга туширилади.

Қайд этилишича, ушбу тизим йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида таъминлаш, юқори ҳаракат жадаллиги шароитида йўл ҳаракатини назорат қилиш, иштирокчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини ошириш, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, қайд этиш ҳамда профилактика қилиш ишлари самарадорлигини оширади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.