Тошкент вилоятида очиқ қолган Nexia олиб қочилди

Тошкент вилоятида очиқ қолган Nexia олиб қочилди

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи муқаддам судланган, 1991 йилда туғилган Ш.А Тошкент вилоятининг Паркент тумани «Чинор» шаҳарчаси Бирлик кўчасида эшиги очиқ қолган Nexia русумли автомашинани олиб қочди, деб ёзади ИИВ матбуот хизмати.

Кўрилган чоралар натижасида, мазкур автомашина Оҳангарон туманидаги «Чинор» йўл-патруль хизмати постида Ш.А бошқариб кетаётганида ушланди. Автомашина техник соз ҳолда эгасига қайтарилди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш