Тошкент вилоятида юз берган даҳшатли автоҳалокат натижасида 6 киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида юз берган даҳшатли автоҳалокат натижасида 6 киши ҳалок бўлди

Янгийўл тумани ҳудудида 6 нафар, шу жумладан бир нафар вояга етмаган шахснинг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида яна 6 нафар шахс турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

6 сентябрь куни Тошкент — Термиз автомобиль йўлининг 832 км.да NEXIA автомашинаси ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита NEXIA автомашиналари билан тўқнашган.

Воқеа жойида фавқулотда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.