Тошкент вилоятидаги автомобиллар газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди

Тошкент вилоятидаги автомобиллар газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди

Тошкент вилоятининг Озодбош қўрғонидаги автомобиллар газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Бу ҳақда Daryo.Uz ёзмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланган шахслар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ҳодиса оқибатида икки Damas ва икки Lacetti автомобилига зарар етгани айтилмоқда.

Хабар беришларича, портлаш шохобчага кирган Damas’лардан бирининг газ-баллон ускунаси босимга дош бера олмагани оқибатида юз берган.

Ушбу ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилгани йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.