Тошкент вилоятидаги энг хавфли ҳудудлар тўғрисида маълумотлар берилди

Тошкент вилоятидаги энг хавфли ҳудудлар тўғрисида маълумотлар берилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятидаги айрим хавфли ҳудудлар ва ҳаракатланиш йўллари ҳақида маълумот берди.

Sof.uz‘нинг ёзишича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани 4Р-10 «Чорвоқ сув омбори айланма йўли» автомобил йўлининг “Боғистон” ва “Нанай” қишлоқлари оралиғида кўчки хавфи мавжудлиги сабабли, йўлнинг шу қисмида ҳаракат вақтинча тақиқланган.

Шу боис 4Р-10 “Чорвоқ сув омбори айланма йўли» автомобил йўли билан “Боғистон” қишлоғига “Юсуфхона” ва “Бурчмулла” қишлоқлари орқали ҳамда “Нанай” қишлоғига эса “Сижжак” қишлоғи орқали бориш тавсия этилади.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Ғазалкент-Чимён” автомобил йўлининг 69-70 км.лари оралиғида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, “Чимён” қишлоғига бориш учун 4Р-12 “Тошкент-Чорвоқ-Чимён” айланма йўлидан фойдаланиш тавсия этилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.