Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларига кузатув камералари ўрнатилди

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларига кузатув камералари ўрнатилди

Хабарингиз бор, бундан бир неча йил аввал Тошкент шаҳридаги 120 та чорраҳа кузатув камералари ўрнатилган эди. Шу кунгача тест режимида ишлаган камералар жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб, видеокамералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш механизми синов тариқасида ишга туширилган эди.

Ушбу янгилик ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида йўлга қўйилган эди. Энди эса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлаш ва турли жиноятларни фош этиш мақсадида, Чирчиқ шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудуди ҳамда Алишер Навоий кўчасида фото ва видео кузатув камералари ўрнатилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

Ушбу видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши натижасида автоуловни белгиланган тезликдан ошириш, светофорнинг қизил чироғидан ўтиш, тақиқловчи йўл чизиқларини босиб ўтиш каби қоидабузарликларнинг олди олинади.

Шунингдек, Тошкент вилоят ИИБ томонидан сайтимизга хабар берилишича, бу мосламалар шубҳали шахсларни аниқлаш ва автоулов олиб қочиш жиноятларини фош этишда кўмак беради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.