«Тошкент» вокзали ҳудудида таъмирлаш ишлари бошланди

«Тошкент» вокзали ҳудудида таъмирлаш ишлари бошланди

24 март куни эрталаб «Тошкент» вокзали (Шимолий) яқинидаги трамвай йўли қисмидаги рельсларни олиб ташлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг «ВодителиТашкента» гуруҳида маълум қилинган.

Гуруҳ аъзоларининг ёзишича, трамвай йўли демонтажи олиб борилаётган мазкур ҳудудда автомобиллар ҳаракати қийинлашиши мумкин.

Шунингдек, Тараққиёт кўчасидан эски Тошкент тиббиёт академиясигача бўлган трамвай йўлида демонтаж ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тараққиёт кўчасидан бошланиб, Тошкент механика заводи орқали Оҳангарон йўлига (Роҳат) қадар давом этувчи трамвай йўли қуриш лойиҳасидан воз кечгани ҳақида  хабар берилганди.

Кейинроқ, «Олмазор» метросидан (собиқ «Собир Раҳимов») Сергели даҳасигача тезюрар трамвай йўли қурилиши ҳақида  хабар қилинди.

Манба: Kun.uz

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.