Тошкент вокзали ёнидаги Ойбек кўчаси автомобиллар ҳаракатланиши учун очилади

Тошкент вокзали ёнидаги Ойбек кўчаси автомобиллар ҳаракатланиши учун очилади

Шу йилнинг август ойида Тошкент вокзалига олиб борувчи Ойбек кўчаси ёпилган эди. Эндиликда мазкур кўча транспортлар ҳаракатланиши учун қайта очилади.

Бугун ижтимоий тармоқларда ушбу кўчада олиб борилаётган қурилиш ишлари акс этган суратлар тарқалди.

e f

Август ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилганди. Бундан кўзланган мақсад, пойтахтда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди  ҳудудларини янада ободонлаштириш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришларига қулай шарт шароитлар яратиш эканлиги айтилганди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.