Тошкент Халқаро аэропортида янги автотураргоҳ қурилади

Тошкент Халқаро аэропортида янги автотураргоҳ қурилади

Қурилиш ва реконструкция ишлари сабаб пойтахт Тошкентнинг серқатнов кўчаларида автомобиллар тирбандлиги юзага келиб, ноқулайликларга сабаб бўлаётгани сир эмас. Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимияти брифинг ташкил этди. Унда  пойтахт йўлларида трамвай линияларининг демонтаж қилиниши ҳисобига йўл қопламалари ўрнатиш ишлари, марказий магистраль кўчалардаги реконструкция ҳамда таъмирлаш жараёнлари, “Нурафшон” кўчасининг узайтирилиши ҳисобига бунёд этилиши режалаштирилган янги кичик халқа йўлини қуриш борасидаги ишлар, шунингдек Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан ўз йўналишида жорий йил якунига қадар амалга оширилиши мўлжалланаётган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ҳақида батафсил ахборот берилди, деб Qalampir.Uz хабар бермоқда.

y_l2

Унда айтлишича,  Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши муносабати билан қуйидаги кўчаларда йўл қопламалари тикланади: 

“Сарикуль”, Меҳржон”, “8-март”, “Сайхун” кўчаларининг “Фарғона йўли” кўчасигача, Алиев, Фитрат, Темирйўлчилар кўчаларининг Шимолий вокзалгача;

“Тараққиёт” кўчасидан бошлаб ТКАХЙ бўйлаб Шимолий вокзал, “Қушбеги” кўчаларидан то Шота Руставелли кўчасигача;

Муқимий кўчасининг “Чилонзор Оқтепа” майдонидан Шота Руставелли кўчасигача;

Уйғур кўчасининг “Самарқанд дарвоза” кўчаси билан чорраҳасидан ва  Бешқайрағоч кўчасидан ТАХЙгача қисмида;

Саккокий, Алмоний, Тўқимачи кўчаларида;

Белтепа, Камарнисо кўчаларида;

Ўрозбоев, Қора-қамиш кўчаларининг  “Малика” айланмасигача бўлган қисмида.

Тошкент шаҳрининг қуйидаги магистраль кўчалари реконструкция қилинмоқда:

Ўзбекистон кўчасининг Амир Темур кўчаси чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси чорраҳасигача;

Бобур кўчасининг Халқаро аэропортдан Нукус кўчасигача;

Нукус кўчасининг Бобур кщчаси Мустақиллик кўчасигача бўлган қисмида;

Шунингдек, Тошкент Халқаро аэропорти ҳудудида автотураргоҳ қуриш ишлари режалаштирилган.

y_l3

Тошкент шаҳридаги қуйидаги йўл ўтказгичларнинг тоннель қисмларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади:

Абдулла Қодирий кўчасидаги йўл   ўтказгич ;

Мустақиллик ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишувидаги   йўл ўтказгич;

Мустақиллик  ва ТКАХЙ (Салор темир йўл кўприги ва автойўл кўприги)  йўл ўтказгичи;

“Дўрмон йўли” кўчасидаги йўл ўтказгич.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.