Тошкент ЙҲХБ монтажчи ходимларининг маоши оширилади

Тошкент ЙҲХБ монтажчи ходимларининг маоши оширилади

Kun.Uz‘нинг ёзишича, 30 июнь куни Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарори (pdf) билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси (ИМҚФБ) ходимларини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш тўғрисидаги таклиф тасдиқланди.

Ҳужжатда келтирилишича, бу қарор Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи светофор объектлари, йўл белгилари ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда йўл чизиқлари ўтказиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Ҳужжатда 1 июлдан бошлаб ИМҚФБнинг махсус ёки ҳарбий унвонларга эга бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси амалга киритилди. Унга кўра, ходимларнинг лавозим маошларига 20 фоизгача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама жорий этилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.