Тошкент йўлларидан олиб ташланадиган трамвайлар хорижликларга сотиб юборилади

Тошкент йўлларидан олиб ташланадиган трамвайлар хорижликларга сотиб юборилади

28 март куни Тошкент шаҳри йўлларини такомиллаштириш мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида “муомаладан чиқарилган трамвайлар ва уларга тегишли мосламалар” тўғрисидаги саволга Тошкент шаҳри ҳокими Усмонов Раҳмонбек жавоб берди.

Унга кўра, мавжуд 802та трамвайдан фойдаланиш учун яроқли бўлган 752та трамвай қатор хориж мамлакатларига сотиб юбориш ҳақида келишилган.

Бироқ ҳоким харидорларнинг айнан қайси давлат харидорлар эканига ойдинлик киритмади, фақатгина “улар орасида россияликлар бор”лигини маълум қилди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими трамвай тармоқларининг тахминан 10-15 фоизи демонтаж қилиниши, яъни трамвай рельсларининг маълум қисми устидан асфальт ётқизилишини билдирди. Бундай чора трамвай рельслари йўллардан олиб ташлашдан кўра, уларнинг устидан асфальт ётқизиш камхарж ва тезроқ якунланиши билан изоҳланди.

Манба: Kun.uz

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.