Тошкент йўлларининг узунлиги 40 фоизга ошади

Тошкент йўлларининг узунлиги 40 фоизга ошади

Ўзбекистон пойтахтидаги йўлларнинг умумий узунлиги, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини ҳисобга олмаганда, келгусида ҳозирги 630 километрдан 879 километрга ёки 40 фоизга узайтирилади. Бу ҳақда Тошкент Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи в.б. Рустам Раҳматуллаев «Народное слово» нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда Газета.uz.

Кўрсатиб ўтилган рақамлар турли даражадаги транспорт боғламаларини ҳам ўз ичига олади. Жумладан, Себзорда бунёд этилган боғламага ўхшаш иншоот Бунёдкор ва Муқимий кўчалари (метронинг «Новза», собиқ Ҳамза бекати) ҳамда Оҳангарон шоссеси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишмалари(«Роҳат» айланаси)да ҳам қурилиши режалаштирилган. Газета суҳбатдоши аниқ муддатларни маълум қилгани йўқ. Фақатгина Роҳатдаги боғлама жорий йилда қурилишини айтиб ўтди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!