Тошкентда 15та йўлўтказгич бунёд этилади

Тошкентда 15та йўлўтказгич бунёд этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги йўлўтказгични бориб кўрди. Унинг умумий узунлиги 676, кенглиги 24 метрга тенг. Унинг устида олти полосада ҳаракатланилади.

Йўлўтказгични “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли Кўприк қурилиш трести қурмоқда. Ҳозир унинг 124 метрли пиёдалар йўлаги эстакадаси қурилиши кетмоқда.

Жойнинг ўзида янги йўлўтказгичлар қурилиши, таъмирланишига оид тақдимот ўтказилди. Шунингдек, Тошкентнинг 15та жойида яна йўлўтказгич барпо этилиши маълум бўлди.

Президент мамлакатдаги барча йўлўтказгичларни инвентаризациялаш ва режа асосида таъмирлаш лозимлигини таъкидлади. Шу мақсадда яхлит тизим ташкил этишга топшириқ берилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"