Тошкентда 30га яқин янги метро станциялари қурилади

Тошкентда 30га яқин янги метро станциялари қурилади

Ижтимоий тармоқларда чоп этилган режаларга кўра, Тошкентда "Қўйлиқ", "Тузель", "Бахт Кўли" номли метро станциялари қурилиши режалаштирилган.

Ушбу станциялар қурилиши хақида аввал хабар берилмаган эди. Мисол учун, йўналишлардан истиқболлиси “Ўзбекистон” йўлидан пойтахтнинг “Қўйлиқ” бозоригача бўладиган йўналиш десак адашмаймиз. Буерда 5та янги станция пайдо бўлади, шулардан учтаси номланиб бўлган – “Қўйлиқ”, “Тузель” ва “Бахт Кўли”. Қурилиш лойихалари энди тайёрланмоқда деб хабар берди Тошкент Метрополитенининг қурилиш департаменти.

Яна бир қизиқарли хабарлардан бири “Буюк Ипак Йўли”дан “Қорасу” тумани йўлида яна учта станция қурилишидир.

Тўққизта станциядан иборат янги линия “Ипподром” бозори, “Алгоритм -30-31”, “Ўрикзор” бозоридан ўтиб, “Қорақамиш” мавзесида якунланади ва “Ўзбекистон” йўлига уланиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, бугунга келиб пойтахт метрополитени 29та станциядан ташкил топган 3та линиядан иборат. Уларнинг умумий узунлиги 39 кмни ташкил этади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.