Тошкентда 7 кишининг ҳаётига зомин бўлган авария қандай юз берган эди?

Тошкентда 7 кишининг ҳаётига зомин бўлган авария қандай юз берган эди?

9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark ва Matiz русумли автомобиллар иштирокида йирик автоҳалокат юз берган эди. Гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда, ЙТҲ сабаб 7 киши оламдан кўз юмгани маълум қилинганди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур йўл-транспорт воқеаси юзасидан расмий баёнот берди.

Sof.uz хабарида келтирилишича, воқеа 9 февраль куни соат тахминан 22:30 ларда юз берган. Янги шаҳар ва Янги Юнусуобод кўчалари чорраҳасида юз берган автоҳалокат сабаб 4 киши қурбон бўлган, яна 4 киши оғир тан жароҳати олган. Маълумотларга кўра, Spark автомобили ҳайдовчиси 1995 йилда, Matiz ҳайдовчиси эса 1989 йилда туғилган фуқаро бўлган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, Spark автомобилининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чорраҳага катта тезликда кириб келиши оқибатида ЙТҲ юз берган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.