Тошкентда антиқа йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

Тошкентда антиқа йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

Ижтимоий тармоқлардаги ўзбек гуруҳларида пойтахтда юз берган антиқа ЙТҲ сурати оммалашмоқда. Суратда бир хил кўринишдаги учта «Матиз» тўқнашуви тасвирланган. Кўпчилик фойдаланувчилар суратни учта чўчқача ҳақидаги эртакка қиёслаб «Ниф-Ниф, Наф-Наф ва Нуф-Нуф» дея изоҳлашди.

Яна айримлар Тошкентда «Матизопаровоз» транспорти йўлга қўйилиши ҳақида ҳазил қилди.

«Бу воқеани ўзим кўрдим. Биринчи «Матиз» йўл четида турган мижозни кўриб кескин тўхтади. Унинг ортидан келаётган машиналар унга келиб урилишди. Бу Алгоритмдаги 31-кварталда бўлди», – деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.