Тошкентда автобус каналга ағдарилиб тушди (видео)

Тошкентда автобус каналга ағдарилиб тушди (видео)

Оҳангарон шоссесида ҳаракатланаётган автобус “Крестик” чорраҳасидаги светофор яқинида каналга ағанаб кетди, деб ёзмоқда Sputnik. Гувоҳларнинг айтишича, ҳеч ким шикастлангани йўқ, бироқ одамларнинг кийими ҳўл бўлиб кетди, қўрққанлар бор. ЙТҲнинг сабаби йўлга тўсатдан чиққан пиёда киши бўлган.

Оҳангарон шоссеси яқинида айланма метро қуриляпти. Бу ерда тиғиз вақтда машиналар тирбандлиги тез-тез кузатилмоқда. Автобус каналга ағдарилган жойда йўловчи йиғаётган киракашлар иштирокида авария ҳолати юзага келиб туради. 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"