Тошкентда автобус йўловчилари билан ағдарилиб кетди

Тошкентда автобус йўловчилари билан ағдарилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб хабар қилмоқда Подробно.уз. 23 июль куни Тошкент ҳалқа йўлида ҳаракатланаётган “Исузу” русумли автобус бошқарувини йўқотган ва Роҳат автосалони яқинида йўл четида ағдарилиб тушган. Автоҳалокат натижасида шикастланган етти йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозир ЙТҲ юзсидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: йил бошидан бери пойтахтдаги ЙТҲлар 93 кишини ҳаётдан олиб кетди, 786 киши эса тан жароҳатлари олди.

(фотосуратнинг хабарга алоқаси йўқ)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"