Тошкентда автомактабга бормасдан гувоҳнома олишга ёрдам бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкентда автомактабга бормасдан гувоҳнома олишга ёрдам бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тезкор-қидирув гуруҳи ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ноқонуний «пул мукофоти»ни олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ИИББ расмий сайтида хабар берилди.

Ҳайдовчиларни тайёрловчи МК «Ватанпарвар» ташкилотининг шўъба унитар корхонаси раҳбари ўринбосари ўзининг хонасида ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 500 АҚШ доллари ва 200 минг сўм миқдорида «мукофот пули» олаётган вақтда қўлга олинди. У бу пулларни машғулотларга келмасдан гувоҳнома олишга йўл очиб бериши учун олмоқчи бўлган.

Прокуратура томонидан қўлга киритилган далилий ашёлар ва материаллар асосида қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») билан жиноий иш қўзғатилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.