Тошкентда автомобиль симёғочга урилгач, иккига бўлиниб кетди

Тошкентда автомобиль симёғочга урилгач, иккига бўлиниб кетди

4 март якшанба куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. ИИБ Бош бошқармасининг матбуот хизмати ёзишича, Nexia автомобили бошқарувни йўқотиб, Cobalt билан тўқнашиб кетди.

Автоҳалокат Шароф Рашидов кўчасида “Транстехбутлаш” қаршисида рўй берди. Тўқнашув азбаройи кучли бўлганидан Nexia симёғоч томонга учиб кетди ва симёғоч уни деярли иккига бўлиб юборди.

Бахтли тасодиф туфайлигина ёшгина иккала ҳайдовчи тирик қолди. Улар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Ҳозир мутахассислар воқеани ўрганмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"