Тошкентда бир ҳафтада 8 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Тошкентда бир ҳафтада 8 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Тошкент кўчаларида ўрнатилган видеоқайд камералари ўтган ҳафта давомида 8078 маротаба ЙҲҚ бузиш ҳолатларини аниқлаган, деб ёзмоқда Sof.uz.

Шундан қизил чироққа ўтиш ҳолати 4201 мартани, тезликни ошириш ҳолати 3877 мартабани ташкил қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ назорати хизмати ходимлари томонидан 17560 қоидабузарлик аниқланган. Ундан ташқари пойтахт кўчаларида 22 ЙТҲ содир бўлган,  5 киши қурбон бўлган ва 17 киши жароҳатланган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ назорати хизмати камералар ўрнатилганидан кейин шаҳар кўчаларида қоидабузарликлар ва ЙТҲлар сони 2 баравар камайганини қайд қилмоқда. 2016 йилнинг айнан шу даврида 34 та ЙТҲ содир бўлиб, уларда 5 киши қурбон бўлган ва 48 киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз Тошкент кўчаларида видеоқайд камералари 15 мартдан бошлаб ишлай бошлади. Ҳозирча камералар қизил чироққа ўтиш ва ҳаракат тезлигини ошириш каби қоидабузарликларни қайд қилмоқда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.