Тошкентда бизнес-авиация аэропортининг биринчи босқичини қуриш 140 млн долларга тушади

Тошкентда бизнес-авиация аэропортининг биринчи босқичини қуриш 140 млн долларга тушади

Тошкентда бизнес-авиация учун аэропорт қурилишининг биринчи босқичи 140 миллион долларга тушади. Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида айтилади, деб ёзади Kun.uz

Маълум бўлишича, бу «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасидаги фуқаролик ва бизнес авиациясининг замонавий аэропорт мажмуи бўлади. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан умумий маблағнинг 65 миллион АҚШ доллари ажратилади. 2019 йилда 50 млн долларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда, бундан 20 млн доллари жамғарма маблағи, бошқа 30 млн - банклар кредитлари бўлади.

Биринчи босқич доирасида ўтказиш имконияти соатига 250 киши бўлган йўловчи терминалини қуриш режалаштирилган, учиш-қўниш йўлаги таъмирланади ва парвозлар радиотехник таъминоти ҳамда аэродром фаолияти учун керакли хизматлар ташкил этилади.

Иккинчи босқич доирасида қўшимча бинолар ва иншоотлар, жумладан, меҳмонхона қуриш режалаштирилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.