Тошкентда Челябинск тракторлари йиғила бошлади

Тошкентда Челябинск тракторлари йиғила бошлади

 Россия Федерацияси тракторсозлик заводининг Ўзбекистондаги дилери Road bilding technics корхонаси Б10М булдозерини йиғишни бошлади. Корхона йил давомида Челябинск трактор заводининг тракторларининг бутун бошли партиясини йиғишни режалаштирмоқда.

Шартномага кўра икки турдаги механик трансмиссияли Б10М ва Т10МБ тракторлари тайёрланади. Энг биринчи йиғилган машина нефть-газ саноатига сотилди.

Ўзбекистоннинг тракторсозлик бўйича ишлаб чиқариш базаси мавжуд, тажрибали мутахассислари бор. Ҳозир ўзбек корхонаси йиғиш технологиясини такомиллаштирмоқда ва сертификация масалаларини ҳал қилмоқда. Шундан сўнг тракторга махсус ёрлиқ қўйилади ва у Ўзбекистон-Россия маҳсулотига айланади. Бу техника импорт ҳисобланмайди ҳамда халқаро тендер ва танловларда Ўзбекистоннинг миллий маҳсулоти деб тақдим этилади.

Челябинск трактор заводи Беларус, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонда йиғилади. Бу давлатлар қаторига Ўзбекистон бешинчи бўлиб қўшилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"