Тошкентда «чиройли» авторақамлари вилоятга қараганда қимматроқ бўлади

Тошкентда «чиройли» авторақамлари вилоятга қараганда қимматроқ бўлади

Ўзбекистонда онлайн савдо орқали сотиладиган авторақамларнинг нархи нафақат тоифасига қараб, балки ҳудуд бўйича ҳам фарқ қилади.

Вазирлар Маҳкамаси онлайн-аукционларда «чиройли» авторақамларни сотишни тартибга солувчи қарор лойиҳасини тайёрлашда аҳоли эҳтиёжи ва халқаро тажриба ўрганиб чиқилди.

«Онлай савдоларни бошлашдан один биз барча вилоятларда харид қилиш имкониятларини ўрганиб чиқдик. Шунингдек, халқаро ва қўшни давлатларнинг тажрибаларини таҳлил қилдик. Натижада Тошкент шаҳрида ва вилоятларда авторақам харид қилиш имкониятлари сезиларли фарқ қилиши маълум бўлди», — деб таъкидлади Тошкент ИИББ матбуот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов.

Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар учун алоҳида авторақамлар нархларини тасдиқлаш зарур деб қарор қилинди.

Бугунги кунда онлайн-савдоларга 400 га яқин уч тоифадаги барча республика ҳудуди бўйича авторақамлар қўйилган.

ЎзРТХБ вакиллари маълумотига кўра, аукцион савдоларга 18 минг дона авторақамлар қўйиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, автомобил рақамларининг савдоси 5 сентябр куни янги махсус биржа савдо платформасида бошланган эди. Ташкилотчилар «чиройли» автомобил рақамларини онлайн-аукционларда сотуви натижасида 380 млрд сўм фойда кўриш режалаштирганлар.

Авторақамларнинг савдоларга қўйилиши Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.