Тошкентда CNG двигателли автобус намойиш этилди

Тошкентда CNG двигателли автобус намойиш этилди

Тошкентда бўлаётган Халқаро саноат ярмаркаси доирасида Самарқанд автомобиль заводи янги CNG двигателли автобусни намойиш этди. CNG двигатель сиқилган табиий газга ишлайди. Экологик ва иқтисодий жиҳатдан афзаллиги учун бу маҳсулотга талаб юқори бўлишини мутахассислар башорат қилишмоқда.

«SamAvto» ушбу шароитни ҳисобга олиб, ISUZU Motors кўмагида CNG двигателли, Евро-4 стандарти талабига жавоб берадиган йўловчи автобус ишлаб чиқаришга қарор қилди.

Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ CNG двигателли тижорий автомобилларни ISUZU ҳамкорлигида ишлаб чиқариш 2011 йилда бошланган. 2013 йилда газ двигателли юк автомобилларини сотиш бошланган, 2014 йилда эса завод CNG двигателли махсус чиқинди ташиш автомобилларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун буюртма олди.

Айни вақтда «SamAvto» паст полли LE60 шаҳар автобусларини ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда. Завод дастлабки автобусларни Ўзбекистоннинг бир қатор автопаркларига етказиб берди.

Самарқанд автомобиль заводи тижорий фаолиятини 1999 йилнинг мартидан бошлаган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#SamAvto

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"