Тошкентда футуристик пиёдалар йўлаги пайдо бўлди (ФОТО)

Тошкентда футуристик пиёдалар йўлаги пайдо бўлди (ФОТО)

Тошкентдаги Қатортол кўчасининг Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли («Шуҳрат» чорраҳаси) оралиғидаги қисмида футуристик руҳдаги пиёдалар йўлаги пайдо бўлди. Унинг суратлари Facebook’даги «Молодая фотография Узбекистана» эълон қилинган, деб Uz24.uz ёзмоқда.

Таъмирдан чиқарилган йўлакка скамейкалар, урналар ўрнатилган. Йўлак бўйлаб ўрнатиб чиқилган ёриткичлар эса унга футуристик кайфият бағишлаган.

a1 b1

Йўлак ким, қайси ташкилот томонидан таъмирдан чиқарилгани маълум қилинмаган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.