Тошкентда “Газель” тўла ёниб кетди (видео)
Тошкент ҳалқа йўлида “Газель” русумли автомобиль батамом ёниб кетди, деб ёзмоқда Podrobno.uz. Кўнгилсиз ҳодиса “Элбрус” ресторани яқинида юз берган. Ўт ўчиришга ҳаракат қилинган, қурбонлар ва шикастланганлар йўқ. Аниқланишича, машинанинг мотор бўлмасида ўт чиққан. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, дейди мутасаддилар.