Тошкентда илк бор пиёдалар йўлакчасига кўзгу ўрнатилди

Тошкентда илк бор пиёдалар йўлакчасига кўзгу ўрнатилди

Кўзгулар ҳайдовчига пиёданинг ўтаётганини кузатиш имконини беради.

Пойтахтнинг Кичик Халқа йўли кўчасидаги пиёдалар йўлакчасидан бирига биринчи маротаба ҳайдовчига пиёданинг ўтаётганини тўлиқ кузатиш имконини берувчи айлана кўзгулар ўрнатилди, деб Nuz.uz’га асосланиб Uz24.Uz ёзмоқда.

Шаҳарнинг марказий кўчаларида йўлни ажратувчи чизиқлар оралиғига темир тўсиқлар ўрнатилгач, ҳайдовчилар йўловчиларни кўрмай қолиши оқибатида ЙТҲ лар содир бўлиши кўпаймоқда. Мазкур кўзгуларни ўрнатишдан мақсад йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олишдан иборат.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.