Тошкентда “Каптива” тротуардаги аёлни уриб кетди
Пойтахтда йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунмайдиган ҳайдовчилар яна бир бор “ҳунарини кўрсатди”. Бу ҳақда Подробно.уз хабар қилмоқда.
9 июл куни соат 18:00ларда “Каптива” автомобилининг 52 ёшли ҳайдовчиси Чилонзор туманида ҳалқа йўли бўйлаб кетаётиб, тротуарга чиқиб кетди ва 50 ёшли пиёда аёлни уриб юборди. Қаттиқ тан жароҳати олган аёл дарҳол шифохонага ётқизилди.
Шу куни Тошкентда яна бир фожеали ЙТҲ содир бўлган. “Дамас” ҳайдовчиси пенсионер аёлни уриб кетиши натижасида аёл дунёдан ўтган.
(Расм интернетдан олинган)