Тошкентда кун давомида хавфсизлик камари тақмаслик билан боғлиқ 1,5 мингга яқин ҳолат қайд этилди

Тошкентда кун давомида хавфсизлик камари тақмаслик билан боғлиқ 1,5 мингга яқин ҳолат қайд этилди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йил 21 декабрь куни «Тозалаш-Антитеррор» тадбири доирасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган ишлар давомида жами 3273 қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, 26 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 20 та транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 44 та светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 36 та ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 329 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 203 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 8 та бўйсунмаслик, 1430 та хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.

Жами 113 та транспорт воситаси жарима майдончасига тортилди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Тошкент

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.