Тошкентда машина олиб қочган фуқаро ёниб кетди

Тошкентда машина олиб қочган фуқаро ёниб кетди

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат тахминан 17:00 да номаълум шахс Юнусобод тумани, 4-мавзеси ҳудудида қаровсиз қолдирилган Nexia автомобилини ғайриқонуний равишда очиб, уни олиб қочган. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Номаълум шахс Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб ҳаракатланиш чоғида йўл четидаги тўсиққа урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Шу куни соат тахминан 19:30 да номаълум шахс Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро I.Г.Н.га нисбатан куч ишлатган ҳолда, унга тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинасини олиб қочган.

Шундан сўнг мазкур автомашинада Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида Гранд Палаcе меҳмонхонасининг қаршисида бетон тўсиққа урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда автомашина ёниб кетган ва транспорт воситаларини олиб қочган шахс Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида, автомашиналарни олиб қочиш жиноятларини RSҳТЁИМга олиб борилган М.Ш.А. содир этгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 2-қисми «г» банди ва 267-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.