Тошкентда Matiz ҳайдовчиси икки болани етаклаб кетаётган аёлни уриб юборди

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси икки болани етаклаб кетаётган аёлни уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 18 апрель куни Matiz машинасини бошқараётган ҳайдовчи икки болани етаклаб кетаётган аёлни уриб юборди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Уч йўловчи ҳам тан жароҳати билан тез ёрдамга юборилди.

«Пойтахт кўчаларида бир кунда камида 3—4 тадан пиёдаларни уриб юбориш ҳолати рўй бермоқда. Бундай ҳолатлар кўпинча ҳайдовчиларнинг бефарқлиги ва пиёдаларнинг белгиланган махсус жойдан йўлни кесиб ўтмасликлари оқибатида юзага келмоқда», — дейилади ЎзА ахборотида.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#ЙТҲ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.