Тошкентда Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти эрта тонгдан иш бошлайди

Тошкентда Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти эрта тонгдан иш бошлайди

Тошкентда 1-сентябр куни жамоат транспортлари соат 4:00 дан бошлаб ишлайди, деб хабар қилди «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот-хизмати.

«Тошкентда 1 сентябр куни Мустақиллик байрами ва мусулмонларнинг муқаддас айёми Қурбон хайитининг нишонланиши муносабати билан автобуслар ва метро тонг саҳар 4.00 дан бошлаб ишлайди», — деб хабар қилган «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот-хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти қарори билан Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь жума кунига тўғри келиши муносабати билан 2017 йил 1 сентябрь мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланадиган бўлди.

Мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити намози соат 06:05 да ўқилади.

Қолган вилоятлардаги намоз вақтлари қуёш чиқишига қараб бир неча дақиқага фарқ қилиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.