Тошкентда Storm Pulse электро мотоцикли тақдимоти бўлиб ўтади

Тошкентда Storm Pulse электро мотоцикли тақдимоти бўлиб ўтади

Европадан Хитойга йўл олган голландиялик талабалар 25 августда Тошкентга етиб келади.

Sputniknews-uz.com‘нинг ёзишича, Голландиянинг Эндховен Технология университети 23 талабаси ташаббуси билан яратилган электро мотоцикл номи Storm Pulse бўлиб, унинг двигатели 95 от кучига эга. Максимал тезлиги соатига 160 км, аккумулятор заряди 380 км масофа босиб ўтишга етади.

3559373

Storm Pulse  аккумуляторларига алоҳида тўхталиб ўтишга арзийди. Ҳар бир электро мотоцикл аккумулятори 2592 дона литий-ион аккумуляторлар жамланмасидан иборат. Худди шундай аккумуляторлар ноутбукларда ҳам фойдаланилади. Охирги вақтларда турли электр транспортда шу турдаги аккумуляторлардан фойдаланиш оммавийлашмоқда. АҚШда яратилган Tesla электромобили ҳам айнан шундай аккумуляторлар жамланмасида фойдаланади. Аккумуляторни зарядлаш ёки худди шундай зарядлананган аккумулятор билан тезда алмаштириш имкони бор.

Storm Pulse яратувчилари билан Тошкентда учрашув режалаштирилган. Тошкент Политехника музейи ҳудудида 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда голландиялик талабалар Ўзбекистон техника ОТМлари ўқитувчи ва талабалари учун ўз маҳсулотининг тақдимот маросими ўтказишни режалаштиришган.

3559378

Голландиялик талабалар ўзлари олдига улкан мақсад қўйишган – улар электр қуввати билан юрадиган мотоциклларда дунёни 80 кунда айланиб чиқиб, барчага электр транспортининг устувор томонларини намойиш қилмоқчи. Шундай йўл билан талабалар бутун дунё аҳолисини экологик тоза энергия манбааларидан фойдаланишга ундамоқчи.

Голландиядан 14 август куни йўлга чиққан талабалар, Европа — Туркия — Эрон – Туркманистон – Ўзбекистон – Қирғизистон – Қозоғистон – Хитой йўналиши бўйича саёҳат режалаштирган. Лойиҳанинг facebook’даги саҳифаси охирги маълумотига кўра бугун улар Истанбулга етиб келишган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.