Тошкентда тажриба тариқасида термопласт чизиқларини чизиш амалга оширилмоқда

Тошкентда тажриба тариқасида термопласт чизиқларини чизиш амалга оширилмоқда

Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шота Руставели кўчасидан Авлиёота кўчасигача бўлган қисмида қатнов қисмига термопласт ёрдамида йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.

«28 август кунидан бошлаб Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шота Руставели кўчасидан Авлиёота кўчасигача бўлган қисмида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида, капитал таъмирлаш ишларидан сўнг, тажриба тариқасида қатнов қисмига термопласт ёрдамида йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари ‘Автомагистраль’ бирлашмаси билан ҳамқорликда амалга оширилмоқда», — дейилади хабарномада.

Айтилишича, термопласт чизиқларини чизиш ишлари Германияда ишлаб чиқилган ускуналар билан жиҳозланган MAN CLA русумли махсус транспорт воситаси ёрдамида амалга оширилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.