Тошкентда тўртбурчак аркали ноодатий кўча пайдо бўлди

Тошкентда тўртбурчак аркали ноодатий кўча пайдо бўлди

Пойтахтнинг Нукус кўчасидаги тротуар устига қиялама тўртбурчак шаклидаги аркалар ўрнатилди. Янгича кўринишдаги йўлакнинг фотосурати ижтимоий тармоқларда тарқалгач, аввалига одамлар бунинг қандай каромати борлигини тушунмади. Аммо бу йўлакка ўриндиқлар ўрнатилса, тўртбурчак шакллар ўзаро уйғунлик касб этиб пиёдалар айланувчи қурилма ичида ҳаракатланаётгандек тасаввурни туғдиради. Бундай шаклдаги кўчалар АҚШда кўп.

Аввалроқ Алишер Навоий номидаги Давлат театри хиёбонига оқ футуристик ўриндиқлар ўрнатилгани хабар қилинганди.

Яқин ойлар ичида пойтахт тротуарлари кенгайтирилади, алоҳида велойўлаклар ажратилади ҳамда чорраҳаларда дам олиш жойлари ва стрит-ритейл (кўчадаги замонавий савдо нуқталари) бунёд этилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"