Тошкентда велосипедчилар йўлаклари пайдо бўлади

Тошкентда велосипедчилар йўлаклари пайдо бўлади

Ҳозирда ҳокимият органлари пойтахтда велосипедчилар учун мўлжалланган махсус йўлакчалар бунёд этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда sputniknews-uz.com сайти хабар бермоқда.

Лойиҳани ИИВнинг йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси молиялаштиради. Ахборот манбасининг билдиришига кўра, маблағ ажратиш билан боғлиқ муаммо бўлмайди.

“Велосипедчилар пиёдалар билан бир қаторда йўл ҳаракати қатнашчилари саналади, шу сабабдан мазкур таклифни киритдик. Ҳозир ҳокимиятлар лойиҳалаш институти билан ҳамкорликда бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқяпти”, деди бошқарма вакили.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам велойўлакчалар барпо этилиши эҳтимоли бор. Пойтахтда велойўлакчалар қурилиб фойдаланишга топширилиш санаси аниқ эмас.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"