Тошкентда яна 22 та эстакада қурилади

Тошкентда яна 22 та эстакада қурилади

Тошкентда автомобил транспорти оқимини енгиллаштириш мақсадида яна 22 та эстакада қуриш режалаштирилган. Бу ҳақида журналистларга Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Барат Маменов хабар қилди.

“Қурилган йўл ўтказгичлар туфайли Тошкент шаҳридаги ҳаракат мураккаб бўлган жойларда тирбандлик пайдо бўлмаяпти. Охирги вақтда учта ана шундай эстакада қурилган эди. Айни дамда Бунёдкор ва Чўпонота чорраҳасида йўл ўтказгич қурилмоқда. Ушбу ижобий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, биз яна 22та транспорт тугунлари қуриш ҳақида таклиф киритдик”, — деди Маменов.

ЙҲХБ раҳбари янги транспорт инфрақурилма объектлари шаҳарнинг айнан қайси чорраҳаларида қурилишини кейинроқ хабар  қилишга ваъда берди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Тошкент

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.