Тошкентда яна 22та йўлўтказгич қуриш режалаштирилмоқда

Тошкентда яна 22та йўлўтказгич қуриш режалаштирилмоқда

Тошкент ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменов йўл устидан қуриладиган иншоотлар самарали эканлигини эътироф қилди, деб ёзмоқда Sputnik сайти. Йўлўтказгичлар транспорт тиғизлиги ва тиқинларни камайтиради.

Охирги ойлар ичида учта йўлўтказгич бунёд этилди, ҳозир Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида қурилиш ишлари кетмоқда.

Аммо қолган қурилишлар қаерда бўлиши аниқлаштирилмади.

Эслатиб ўтамиз: ҳозир қурилиш бораётган Бунёдкордаги йўлўтказгич шаҳарнинг энг муаммоли участкаларидан саналади. Ҳар куни тиғиз вақтда Бунёдкордаги транспортлар навбати километрларга етади.

Лойиҳага мувофиқ олти полосали йўлўтказгични 23та устун кўтариб туради. Иншоотнинг умумий узунлиги 667,5 метр, баландлиги 8 метр, кенглиги эса 24,5 метр. Унда пиёдалар йўлаги ҳам бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"