Тошкентда яна бензин танқислиги кузатилмоқда

Тошкентда яна бензин танқислиги кузатилмоқда

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида шаҳарнинг қайси бурчагидан бензин олиш мумкинлиги асосий муҳокама мавзуига айланмоқда.

13 октябрь куни тармоқ фойдаланувчиларидан бири Юнусобод туманидаги АЁҚШлардан умуман бензин топа олмаганини маълум қилган.

Ижтимоий тармоқ аъзоларининг билдиришича, баъзи жойларда, хусусан, Тошкентнинг Самарқанд дарвоза супермаркети рўпарасида маҳаллий аҳоли ёнилғини пластик идишда АЁҚШдагидан юқори нархда сотяпти.

Гуруҳ аъзоларидан бири 14 октябр куни соат 22ларда “Илтимос, ёрдам беринг. Қаерда очиқ АЁҚШ бор? Уйимга етиб боролмайман”, дея ёрдам сўради. Унга бошқалар Қўйлиқ, Паркент бозори томонидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларига боришни таклиф қилишди.

“Ўзнефтмаҳсулот” акционерлик компанияси ёқилғи қуйиш шохобчаларига белгиланган ҳажмда ёнилғи етказиб берилаётганлигини ҳамиша маълум қилиб келган. Шунга қарамай баъзи АЁҚШлар соат 18:00дан кейин ўз ишини тўхтатяпти. Бензин сотиладиган АЁҚШларда эса жуда катта тирбандлик юзага келяпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"