Тошкентда яна бир eр усти пиёдалар ўтиш йўли барпо этилади (фото)

Тошкентда яна бир eр усти пиёдалар ўтиш йўли барпо этилади (фото)

Бугунги кунда пойтахтимизнинг Шота Руставели ҳамда Муқимий кўчалари кесишмасида йўлларни кенгайтириш мақсадида катта қурилиш ишлари амалга оширилмоқда, деб Darakchi.uz ёзмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртмасига асосан 1 май куни “ТошкентБошпланЛИТИ”, “Боштранслойиҳа” лойиҳалаш институтлари, “Кўприкқурилиш”, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўлўтказувчи кўприк қурилиши бошланган.

Мазкур объектнинг паспортига назар солсангиз, унда узунлиги 922 метр, баландлиги 7,5 метрни ташкил қилган 4 полосали автомобиль йўлини ўз ичига олган йўл ўтказувчи кўприк қад ростлашини гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Бундан ташқари аввалги “Гап” кафесининг олдидаги автобус бекатидан Эстрада цирк коллежи томонига ўтадиган узунлиги 66 метр, баландлиги 6,5 метрни ташкил қиладиган, икки томони эскалатор билан жиҳозланган йўл усти пиёдалар йўлаги ҳам бунёд этилади. Аввал мазкур йўлдан ўтишда пиёдалар тинимсиз транспорт оқими сабабли катта ноқулайликларга дуч келарди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда биринчи ерусти пиёдалар ўтиш йўли Гулзор (собиқ «Ганга») майдонида 2015 йилда бунёд этилган.

Мазкур кўчаларда қурилиш ишлари 2016 йилнинг 10 август куни, Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида тугатилиши режалаштирилган.

jOx52gszmB9piulPayViVPy-0Gaq5DM_

r9AqlyjyInmwEBbpHYe1l3fBS-3nkY3l

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.