Тошкентда яна Mercedes ёнди

Тошкентда яна Mercedes ёнди

Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz йўловчи автобуси ёниб кетди. 12 июнь тахминан 12:30ларда Тошкент катта халқа йўли ёқасида жойлашган «Бек Барака» буюм бозори яқинидаги кўприк остида «Сергели қурғони»—«Чилонзор буюм бозори» йўналиши бўйича қатновчи 86-автобус ёниб кетган. Ҳодиса суратлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлдиKun.uz шу ҳақда ёзмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, мазкур воқеа сабабли жабрланганлар йўқ. Ёнғин зудлик билан ўчирилган. Компанияга кўра, уч кундан кейин автобус яна рейсга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, охирги бир неча йилда Тошкент йўлларида қатновчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусларининг бир нечтаси ёниб кетди. Компания раҳбарияти бунинг сабаби сифатида Тошкентнинг ёз мавсумида жуда иссиқ бўлишини, бунинг натижасида автобусдаги электр ўтказувчи симлар қизиб кетиши ёнғинга олиб келишини таъкидлайди. Бироқ, бир неча ҳолатларда автобусларнинг йилнинг салқин ва совуқ мавсумларида ҳам ёниб кетган эди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.