Тошкентда яна «Мерседес» автобуси ёниб кетди

Тошкентда яна «Мерседес» автобуси ёниб кетди

Тошкентда Мерседес йўловчи автобуси иштирокида, навбатдаги бахтсиз ҳодиса юз берди.

Ёнғин «Ҳабиб Абдуллаев» метро бекати яқинда, Амир Темур шоҳ кўчаси ва Шаҳристон кўчаси чорраҳасидаги автобус бекатида содир бўлган, деб ёзади Sof.uz.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда айнан “Мерседес” русумли йўловчи автобуслар ёниш ҳолатлари тез-тез бўлиб туради. Бунга сабаб — автобусларнинг конструкциявий жиҳатдан маҳаллий шароитга мослашмаганлиги, сифатсиз эҳтиёт қисмлар ишлатилиши, техник хизмат сифати пастлиги бўлиши мумкин.

Навбатдаги автобус ёнишига нисбатан, ижтимоий тармоқларда кўплаб норозилик фикрлари билдирилди. Ушбу ҳолат қайта-қайта такрорланаётганига қарамай Тошкент шаҳар йўловчи транспорти бошқаруви томонидан ҳеч қандай амалий қадамлар қўйилмаётганлиги кўпчилликнинг ғашини келтириши табиий ҳол. Ахир улар йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда.

«Ҳамма нарса автобуслар кечикиб келиб, мўлжалланган 60 киши ўрнига 150 кишини тиқиштириб олади. Бунинг натижасида мотор зўриқиб ишлайди. Агар автобуслар вақтида келганда бундай муаммо бўлмасди», — деб ёзади Facebook фойдаланувчилардан бири.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.