Тошкентда янги 25-автобус йўналиши ишга тушди. У Юнусободдаги ТТЗга қатнайди

Тошкентда янги 25-автобус йўналиши ишга тушди. У Юнусободдаги ТТЗга қатнайди

Тошкент шаҳрида 17 октябрдан янги автобус йўналиши ишга тушди. «Tashtrans.uz» маълумотига кўра, 25-йўналишдаги автобуслар «Юнусобод-9» шоҳ бекатидан ТТЗ автостанциясигача қатнайди, деб ёзади Daryo.uz.

Автобуслар йўналиш давомида «Универсам», «Megaplanet» савдо маркази, Янги шаҳар кўчаси, Электрокабел заводи, Академшаҳарча, Қорасув даҳаси, Нейрохирургия маркази, Югнакий даҳасидан ўтади.

25-йўналиш бўйлаб 8-автобу саройига тегишли Isuzu автобуслари ҳаракатланади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.