Тошкентда йил охиригача таъмирланадиган йўл ва йўлаклар рўйхати маълум қилинди

Тошкентда йил охиригача таъмирланадиган йўл ва йўлаклар рўйхати маълум қилинди

30 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтдаги йўлларда олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишларига бағишланган брифингда Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси жорий йил якунигача таъмирланадиган йўл ва йўлаклар рўйхатини маълум қилди, деб Kun.Uz ёзмоқда.

Шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йил якунига қадар   шаҳар ва туманлар тасарруфидаги йўл ва йўлакларни буткул ва жорий таъмирлаш режалари қуйидагича:

1. Ҳ.Бойқаро кўчаси (ДСН биносидан Бектемир йўли кўчасигача бўлган оралиқ);
2. Нукус кўчаси (Бобур кўчасидан Тараққиёт кўчасидаги транспорт тоннелигача бўлган оралиқда бордюр алмаштириш);
3. Қорасарой кўчаси (А.Қодирий кўчасидан Қумлоқ кўчасигача бўлган оралиқ);
4. Бешёғоч кўчаси (Самарқанд дарвоза кўчасидан Масжид биносигача бўлган оралиқ);
5. Катта Қаъни кўчаси (Фозилтепа кўчасидан Ал-Хоразмий кўчасигача бўлган оралиқ);
6. Янги Юнусобод кўчаси (Янги Шаҳар кўчасидан ТАҲЙгача  бўлган оралиқ);
7. Бобур кўчаси (Аэропорт йўли ўтказгичидан Нукус кўчасигача бўлган оралиқда бордюр алмаштириш);
8. Бешариқ кўчаси ( Иззат кўчасидан 48-кўп қаватли уйгача бўлган оралиқ);
9. Янги Байналмилал кўчасида йўл ва йўлакларни автотураргоҳ билан бирга буткул таъмирлаш;
10. Бобур кўчаси (Аэропорт майдонидан Шота Руставели  кўчасигача бўлган оралиқ);
11. Нукус кўчаси (Бобур кўчасидан Тараққиёт кўчасигача  бўлган оралиқ);
12. Яҳё Ғуломов кўчаси (Мустақиллик шох кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган оралиқ);
13. Абдулла Қодирий кўчаси (Рашидов кўчасидан Қори Ниёзий кўчасигача бўлган оралиқ).

Таъмирлаш ишлари 2016 йил якунига қадар тугатилиши кўзда тутилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.