Тошкентда ёпиқ ойнаванд бекатлар пайдо бўлди

Тошкентда ёпиқ ойнаванд бекатлар пайдо бўлди

Daryo.Uz‘нинг ёзишича, Ўзбекистон пойтахтида автомобиль йўлларининг кенг кўламли таъмирланиши доирасида жамоат транспорти бекатларининг янгиланиши ҳам олиб борилмоқда.

Фақат бостирмадан иборат эски бекатлар бирин-кетин икки ёнида шишаванд панеллар бўлган янгиларига алмаштирилмоқда. Улар поликарбонат девор ва томга эга металл каркасли бўлиб, темирбетон плиталарга ўрнатилмоқда. Шаҳарнинг барча янги ва таъмирланаётган кўчаларида шундай бекатлар жойлаштирилмоқда.

Кейинги бир неча ой ичида бекатларда 3000 та ахлат қутиси ўрнатилди, яна 2000 та буюртма қилинган. Шу тариқа барча бекатлар шундай қутиларга эга бўлади.

Маълумот учун, ҳозирда Тошкентда 2000 дан ортиқ бекат бўлиб, улардан 1068 таси шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва унинг тумандаги бўлимлари ихтиёрида. 200 га яқин шиша ва металлдан иборат бекат шаҳар ҳокимлиги билан шартнома асосида JCDecaux UZ компанияси томонидан ўрнатилган. 113 бекат «Ўзавтойўл» компаниясига тегишли. 687 бекат тадбиркорларга ижарага берилган, бироқ улар ҳам шиша девор ва эшиклар билан жиҳозланиб, замонавий кўринишга келтирилмоқда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.