Тошкентда ёш аёл ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди (видео)

Тошкентда ёш аёл ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди (видео)

Тошкентнинг Шаҳристон кўчасидан телеминора томонга қараб йўналган автомобиль йўлида аёл киши ўзини машина ғилдираклари остига ташлашга уринди. Бу ҳақда воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Видеорегистратор орқали ёзиб олиниб, Facebook‘даги «Водители Ташкента» гуруҳига жойланган видеода ёш аёл йўл четига яқинлашиб, сўнг ҳаракатланаётган машинага қараб йўл олганини кўриш мумкин, деб ёзади Sof.uz. Шундан кейин машина қатнайдиган йўлнинг ўртасида туриб олиб, аёл тезда чўкка тушиб ўтирди. Ҳайдовчи тормоз беришга улгургач, аёл хотиржамлик билан ўрнидан туриб, қўлларини силкитди ва ортига қайрилиб, кетди.

Фойдаланувчилар қайд этишича, шу кунларда Тошкентда ўткинчилар пул ишлаб олиш ёки ҳайдовчини «лаққа тушириш» мақсадида ўзларини машина остига ташлаши билан боғлиқ ҳолатлар кўп учрамоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.