Тошкентдаги автобус бекатларида яна 100 та электрон табло ўрнатилади

Тошкентдаги автобус бекатларида яна 100 та электрон табло ўрнатилади

2017 йилда Тошкентдаги автобус бекатларига камида 100 та электрон табло ўрнатиш режалаштирилган. Бу ҳақда 26 январь куни шаҳар ҳокимлигида «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея ёзади Uz24.uz.

Бугунги кунда пойтахтнинг 20 донадан ортиқ автобус оралиқ бекатларига электрон ахборот таблолари ўрнатилган.

Электрон ахборот таблолари ўрнатилиши ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган эди. Электрон ахборот таблоси 24 соат ишлайди, автобусларни бекатларга жадвал бўйича келиши соат 6-00 дан 23-00 гача маълумот тақдим этилиб туради. Шунингдек, таблодан автобус йўналиш рақами, бекат номи, ўтаётган йўналишли автобусларни неча дақиқада келиши, валюта курси, Тошкент шаҳридаги об-ҳаво бўйича маълумотларни билиб олиш мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.