Тошкентдаги Бунёдкор проспектининг бир қисми ёпилди

Тошкентдаги Бунёдкор проспектининг бир қисми ёпилди

6 июль кунидан бошлаб Бунёдкор проспектининг Муқимий кўчаси кесишмасидан то Кичик ҳалқа йўли кесишмасигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати тўхтатилди, деб ёзмоқда Podrobno.uz. ИИББ бунинг сабаби ерусти йўлўтказгичи қурилиши ва бошқа бунёдкорлик ишлари билан боғлиқ, деб тушунтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз: янги йўлўтказгичнинг 23та устуни бўлиб, ўзи 667,6 метрга чўзилган. Бўйи 8, кенглиги 24,5 метр. Шунингдек, бу ерда ерусти пиёдалар йўлаги қуриш ҳам режалаштирилган.

 

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"